Улар хизмат автомобилини тўхтатиб, ходим билан жанжаллашган. Суд ҳуқуқбузарларга жазо тайинланди.
Сурхондарё вилоятидаги М 41 халқаро автомобиль йўлида ЙПХ ходимлари мултирадар ўрнатилган автомобилда хизмат фаолиятини амалга ошираётган бўлган. Шу пайт мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган бошқа бир автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимларини тўхтатиб, улар билан жанжаллашган.
ЖИБ Денов тумани суди қарори билан ҳуқуқбузарларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
«Машинанинг ичидан калитни (мултирадар ўрнатилган ЙПХ автомобили калити — таҳрир) олмоқчи бўлиб, озгина тортишдик. ЙПХ ходимининг ишига ноқонуний аралашдик. Нотўғри иш қилганимиздан узр сўраймиз. Бошқа бу иш қайтарилмайди», дейди ҳуқуқбузар ҳайдовчи.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.