Тошкентда юк машинаси Spark билан тўқнашди

Тошкентда юк машинаси Spark билан тўқнашди


Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар беришича, Янгиҳаёт туманида 28 декабр куни соат 04:55 ларда юк машинаси Spark билан тўқнашиб кетган.

Spark бошқарувида 23 ёшли Д.М. ҳамда «ГАЗел» юк машинаси рулида Ф.Р. бўлган. ЙТҲ натижасида Spark ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.