Тошкентдан Термизга учаётган самолёт чанг бўрони сабаб бошқа аэропортга қўнди

Тошкентдан Термизга учаётган самолёт чанг бўрони сабаб бошқа аэропортга қўнди

Silk Avia авиакомпаниясининг USA — 751 рейси экипажи ноқулай об-ҳаво сабаб Қаршига қўнди.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, Термиз аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони) туфайли Тошкент – Термиз йўналиши бўйича Silk Avia авиакомпаниясининг USA — 751 рейси экипажи Қаршидаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди.

Самолёт Қарши аэропортига маҳаллий вақт билан соат 10:51 да қўнди. Ёқилғи тўлдирилганидан сўнг самолёт Термиз аэропортига учиб кетди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.