Ҳокимият органларининг очиқ ахборот рейтинги эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан 2023 йилнинг июл ва декабр ойларида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан мониторинг ўтказилди.
Унга кўра, 2023 йил январидан декабрига қадар бўлган даврда Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органининг 50 та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинди ва якуний рейтинги тузилди.
Рейтинг кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тўғрисида чоп этилган мақолалар ва кўришлар сони, шунингдек танқидий муносабатлар асосида шакллантиришни назарда тутади.
Мониторинг натижаларига кўра, Рақамли технологиялар, Адлия, Ички ишлар, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари фаолияти ахборот жиҳатдан очиқлик талабларига мос келган ҳолда юқори ўринларни эгаллаган. Ва аксинча, Транспорт, Тоғ-кон саноати ва геология ҳамда Маданият вазирликлари қуйи кўрсаткичларни қайд этган.
Мониторинг натижалари қуйидагича (кўрсаткичлари фоизда):
- Рақамли технологиялар вазирлиги — 0.9643
- Адлия вазирлиги — 0.9617
- Ички ишлар вазирлиги — 0.8089
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 0.7196
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 0.5907
- Энергетика вазирлиги — 0.5892
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 0.5753
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 0.5722
- Ташқи ишлар вазирлиги — 0.5651
- Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — 0.5603
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 0.4882
- Мудофаа вазирлиги — 0.4343
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 0.4166
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 0.3968
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 0.3936
- Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 0.3655
- Сув хўжалиги вазирлиги — 0.3544
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 0.3308
- Транспорт вазирлиги — 0.2674
- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 0.2368
- Маданият вазирлиги — 0.1575
Таъкидланишича, вазирликлар тўғрисида 2023 йилда электрон ОАВда эълон қилинган мақолалар сони ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсган. Шу билан бирга, танқидий муносабатлар нисбатида пасайиш кузатилмаган.