2023 йил давомида аниқланган қалбаки фармацевтика маҳсулотлари маълум қилинди

2023 йил давомида аниқланган қалбаки фармацевтика маҳсулотлари маълум қилинди


Жорий йилда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш юзасидан 1671 та мурожаат келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра:

  • 6 304 турдаги 1 334 598 ўрам дори воситаларининг тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги;
  • 2288 турдаги 542 709 ўрам дори воситаларининг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги;
  • 241 турдаги 11 747 ўрам дори воситалари ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича номувофиқлиги;
  • 152 турдаги 1278 ўрам дори воситалари яроқлилик муддати ўтганлиги;
  • 68 турдаги 7029 ўрам дори воситаларининг қалбакилаштирилганлиги аниқланганлиги тўғрисида экспертиза хулосалари берилган.

Ҳамда ушбу сифасиз, қалбакилаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириб келган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.