Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди.
Танловда давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари ходимлари, олий тиббий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва битирувчилари иштирок этишлари мумкин.
Қатнашувчи номзодлар сўралган маълумотларни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг info@tipme.uz электрон манзилига фақат электрон (PDF) шаклда юборишлари лозим.
Номзодларни саралаш икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқич Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида, иккинчи босқич эса Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилади.
Дастлабки босқичда иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида тўпланган балларга қараб, энг муносиб номзодлар рўйхати шакллантирилади ва 2024 йилнинг 25 январига қадар Махсус комиссияга юборилади.
Иккинчи босқич – 2024 йилнинг 25-26 январь кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта мажлислар залида шаффоф ва юқори савияда ташкил этилиб, унда биринчи босқичда зарур балларни тўплаган номзодлар билан 3 та йўналиш бўйича суҳбат ўтказилади.
Якунда энг юқори балл тўплаган 50 нафар ёш мутахассис танлаб олинади.
Дарслар Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳамда АҚШда офлайн ва онлайн шаклда олиб борилади.
Тингловчилар сафига қабул қилинган ва соҳада меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ойлик маоши сақлаб қолинади.
Шунингдек, ўқишни муваффақиятли тамомлаган ҳар бир мутахассис Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида муносиб ойлик маоши кафолатланган раҳбар лавозимларига ишга жойлаштирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.