Соат 4:00 да бу кўрсаткич «Ўзгидромет» ҳудудида (Юнусобод тумани) 87,5 мкг/м3 ни ташкил қилди. Ҳаво сифати мониторинги веб-сайтидаги бошқа станциялардан маълумотлар мавжуд эмас.
2 январь соат 20:00 да РМ2,5 кўрсаткичи 38,7 мкг/м3 ёки ЖССТ тавсияларидан 7,7 баравар юқори бўлди, шу куни соат 8:00 да – 45,9 мкг/м3 ни (9,1 марта) ташкил этди.
Чоршанба куни соат 8:00 да РМ10 зарраларининг таркиби 112,2 мкг / м3 ни ташкил этди, у СанЭҚваН 0293−11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади.
СО углерод оксиди (автомобиллар ва саноат корхоналари чиқиндилари) 1,9 мг/м3 ни ташкил этди, бу ҳам СанЭҚваН 0293−11 (5 мг/м3) бўйича рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.