«Яллама-терминал» божхона пунктига кириб келган фуқаро бошқарувидаги «Газел» русумли автотранспорт воситасидаги курьерлик жўнатмалар божхона назоратидан ўтказилган.
Божхона кўриги натижасида автотранспорт воситасига юкланган товарлар орасида гўшт маҳсулотлар ичига хуфиёна яширилган жами 14 қутида 350 дона ов қуроли учун гильзалар борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.