“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, туман/шаҳарлар даражасида ихтисослашган ёрдам ҳажмини кўпайтириш орқали мазкур ҳудудларда яшовчи аҳолининг вилоят марказларига тиббий ёрдам олиш борасидаги мурожаатларини 50 фоизгача (йилига ўртача 7 фоиздан) қисқартириш мўлжалланяпти.
Шунингдек, вилоят тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар улуши 40 фоизга оширилади.
Республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури 1 500 тага етказилади.
Бундан ташқари, 12 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларнинг клиникалари кўп тармоқли шифохоналарга айлантириш кўзда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.