Урганч ва Хивадан Тошкентга автобус қатновлари сони оширилди

Урганч ва Хивадан Тошкентга автобус қатновлари сони оширилди


Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, талабаларга қулайлик яратиш мақсадида «Тошкент – Урганч – Тошкент» ва «Тошкент – Хива – Тошкент» йўналишларидаги автобус қатновлари сони 7 тага оширилди.

Бундан ташқари, мазкур йўналишлар учун қўшимча автобуслар захираси шакллантирилди. Йўловчилар оқимидан келиб чиқиб яна қўшимча рейслар ташкил этилади.

«Йўловчилар чипталарни Урганч автовокзали, Урганч буюм бозори бекати ва Хива вокзали бекатларидан ёки UzBus мобил иловаси орқали онлайн сотиб олиши мумкин» дейилади расмий хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.