Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш доирасида Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, “Uzbekistan airways” АЖ ва “Uzbekistan airports” АЖнинг тегишли мутахассис ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳ 2024 йил 5 январь куни «Let L 410» ҳаво кемасида Тошкент – Термиз, Термиз – Сариосиё, Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвозларини амалга оширди.
Ишчи гуруҳ томонидан ICAOнинг халқаро нормаларига мувофиқ, Сариосиё аэродромидан фуқаро авиацияси парвозларида фойдаланиш талаблари, мавжуд инфратузилма, Сариосиё аэродромининг «ATR 72» ҳаво кемаларини қабул қилиш имкониятлари ўрганилди. Шунингдек, фуқаро авиацияси халқаро нормаларига мувофиқ йўловчи терминалини барпо этиш ва зарурий инфратузилмани яратиш бўйича вазифалар белгиланди.
Белгиланган вазифалар амалга оширилганидан сўнг Туризм қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудудга жалб этилган туристларни ва маҳаллий аҳолини авиамобиллигини таъминлаш бўйича «ATR 72», «Let L 410» ва ундан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали авиақатновлар йўлга қўйилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.