1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 95 маркали бензиннинг бир литри (1,137 доллар) АҚШга (0,911 доллар) нисбатан анча юқори нархда сотиляпти.
Платформа МДҲ давлатларидаги бензин нархини ҳам таққослаган. Унга кўра, Ўзбекистонда бензин қиймати энг қиммати деб топилган.
Хусусан, Туркманистонда бир литр бензин – 0,428 доллар, Қозоғистонда – 0,534 доллар, Озарбайжонда – 0,588 доллар, Россияда – 0,617 доллар, Қирғизистонда эса 0,801 доллар туради. Янги GTL заводи ишга туширилганига қарамай, Ўзбекистонда дизель ёқилғиси нархи ҳам АҚШга қараганда қимматроқ.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.