Қашқадарёда икки фуқаронинг уйидан салкам 26 кг наркотик топилди

Қашқадарёда икки фуқаронинг уйидан салкам 26 кг наркотик топилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, 6 январь куни Кўкдала туманида яшовчи М.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйида 7 та халтада, 2 та бачокда, 12 та гугурт қутиларда, 4 та целлофан пакетда, 1 та сигарет қутида, 3 та беламор сигаретида жами 25 кг 108, 4 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда чекиш учун махсус тайёрланган ускуналар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.

Қашқадарёда икки фуқаронинг уйидан салкам 26 кг наркотик топилди
Шунингдек, Қарши туманида фуқаро Ш.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, 3 та беломор сигаретаси ва 2 дона гугурт қутиларда 60 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддалари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Қашқадарёда икки фуқаронинг уйидан салкам 26 кг наркотик топилди
Гумонланувчи билан олиб борилган суриштирувларда гиёҳвандлик моддасини Кўкдала туманида яшовчи М. исмли шахсдан олганлигини маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.