Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги маълумот берди.
Маълум бўлишича, Фориш туманида 2024 йил 10 январь куни соат 10:20 ларда шамол тезлиги 24 м/секундгача кучайиши натижасида айланма шамол юз бериб, Фориш туман ҳокимлиги биносининг катта мажлислар зали том қисмидан том ёпгичларини учирган.
Натижада, туника ва тахталар учиб, ҳокимият автотураргоҳида бўлган 6 та автомашина устига тушган ва қисман зарар етказган.
«Фуқароларга ҳеч қандай зарар етказмади. Табиий офат натижасида кўрилган талафотни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.