Ислом Махачев июнь ойида Жастин Гетжига қарши жанг қилишини маълум қилди

Ислом Махачев июнь ойида Жастин Гетжига қарши жанг қилишини маълум қилди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев 2024 йилда 2 та жанг ўтказишига ишора қилди.

Махачев Х (собиқ Twitter) саҳифасида қуйидаги изоҳни қолдирди: “8 июнь куни Гетжига қарши, ноябрда Оливейра в Сарукян ўртасидаги жанг ғолибига қарши. 2025 йил февралда эса исталган рақиб билан”.

Махачев (25-1) сўнгги бор октябрь ойида UFC 294 доирасида Александр Волкановскини нокаутга учратганди.

Гетжи (25-4) эса июнь ойида Дастин Порьени мағлубиятга учратганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.