Маълумотда келтирилишича, ҳолат 2024 йилнинг апрель ойида Пахтачи туманидаги 21-сонли мактаб ўқувчиси Х.Т.нинг шу мактаб ўқувчиси Э.Я.ни ҳақоратлагани ортидан юзага келган. Воқеадан хабардор бўлган мактаб директорининг ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологи ўқувчи Х.Т нинг онасининг розилиги билан уни ва унинг опасини ўқувчи Э.Я.нинг уйига узр сўраш учун олиб борган.
Видеолавҳадаги ҳолат ўқувчи Э.Я. нинг онаси фуқаро С.Д. томонидан ўқувчи Х.Т. нинг узр сўраш жараёнидан тасвирга олинган. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқаро С.Д.га нисбатан тегишли маъмурий жазо чораси қўлланган.
Шунингдек, Пахтачи тумани 21-мактаб директорининг тегишли буйруғи билан воқеа иштирокчилари – директор ўринбосари С. Д., синф раҳбари В.С. ва мактаб психологи Э.Р.га нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.