Билдирилишича, бу заводда 100 миллион доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариш бошланади. Автомобиль Евро 5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади.
Мутасаддиларга жорий йилда ҳамкорлар билан музокарани якунлаб, кейинги йилда йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқаришни бошлаш, 2027 йилда тўлиқ циклга ўтиб, маҳаллийлаштиришни 50 фоизга олиб чиқиш топширилди.
Шунингдек, Словакия компанияси Тупроққалъага 10 миллион доллар киритиб, 500 гектар қумли ерни ўзлаштиришни бошлади. Ушбу инвестор 170 миллион доллар ҳисобига яна 4,5 минг гектар қумли ерни фойдаланишга киритиб, рапс ўсимлигини экиш ва ундан биоэтанол ишлаб чиқаришни режа қилган. Масъулларга бу лойиҳа учун зарур кўмакни кўрсатиш топширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.