Жангчи 2024 йилда яна бир жанг ўтказишини ҳам эълон қилди ва 2025 йил февралида октагонга киришни режалаштираётганини айтди.
«8 июнь – UFC PPV Гейджига қарши. Ноябрь Madison Square Garden'да Оливейра-Царукян жанги ғолибига қарши. 2025 йил феврали яна кимгадир қарши», — деб ёзган россиялик ижтимоий тармоқларда.
32 ёшли Махачев бутун ММА фаолияти давомида 25 та ғалаба қозонган ва 1 та мағлубиятга учраган. Россиялик вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши UFC жангчилари рейтингида биринчи ўринда туради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.