Хабиб Нурмагомедов БАА юксак мукофотига лойиқ кўрилди

Хабиб Нурмагомедов БАА юксак мукофотига лойиқ кўрилди

Россиялик аралаш яккакураш (ММА) жангчиси Хабиб Нурмагомедов БАА бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум номидаги мукофот билан тақдирланди. Унга спортдаги юксак ютуқлари учун мукофот топширилди.

«Ушбу мукофотни олиш катта шараф», деб ёзади жангчи ижтимоий тармоқда.

Нурмагомедов 2020 йил 24 октабрда UFC 254 турнирида Жастин Гэтжини мағлубиятга учратиб, нафақага чиққанди. Россиялик енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камаридан воз кечди ва мағлубиятсиз фаолиятини якунлади. Умуман олганда, у ММА'да 29 та жанг ўтказган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.