Археологик топилмалар Паркент туманидаги уйларнинг биридан чиққан.
40–50 см чуқурликдан ер остидан 939 дона мис тангалар топилган. Шунингдек, кўк рангли сирланган ва сирланмаган идишларнинг майда бўлаклари ҳам бўлган.
Дастлабки текшириш натижаларига кўра, тангалар нам тупроқда узоқ вақт ер остида қолиб кетганлиги сабабли уларнинг юзаси икки томондан текисланган. Aйрим тангаларни қайта ишлаш ва тозалаш уларнинг думалоқ ҳалқали ва араб ҳарфларидаги ёзув билан зарб қилинганлигини кўрсатди.
Тангалар саёз зарб қилинганлиги сабабли улардаги ёзувларни кўриш қийин бўлган. Тозаланган тангаларнинг бир қисмининг бир томонида фақат “Зарб Ташкент ( )” ёзуви ўқилган. Бошқа томонни ўқиб бўлмади.
“Кейинги тадқиқотлар давомида тангалардаги ёзувлар тўлиқ ўқилади, уларнинг зарб қилинган жойи ва вақти ҳам аниқланади. Бу тангалар келажакда Ўзбекистон музейлари експозицияларидан муносиб ўрин егаллайди ва уларни илмий жиҳатдан ўрганиш тарихимиздаги айрим бўшлиқларни тўлдиради”, – дейди Фанлар академияси Миллий археология маркази катта илмий ходими Дилмурод Нормуродов.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.