Афғонистонда содир бўлган 6 магнитудали зилзила Тошкентда ҳам сезилди

Афғонистонда содир бўлган 6 магнитудали зилзила Тошкентда ҳам сезилди

Афғонистонда содир бўлган ер қимирлаши Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 10 январь куни Тошкент вақти билан соат 14:20 Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Магнитуда М=6. Чуқурлиги 180 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жанубий-шарқдан 517 км.

Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи:

Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 279 км.

Фаргғона вилоятида 2 балл, 428 км.

Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км.

Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км.

Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км.

Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км.

Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.

Наманган вилоятида 2 балл, 492 км.

Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км.

Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.