Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати мажмуалари билан танишди — фото

Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати мажмуалари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди.

Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф давомида президентга Мудофаа саноати агентлигининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ва келгуси режалар тўғрисида батафсил ахборот берилган.

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ қисқа муддатда Мудофаа вазирлигининг бир нечта техник бўлинмалари негизида кенг кўламли қурилиш ишлари бажарилди, мавжуд объектлар мукаммал таъмирланди ва реконструкция қилинган. Кластер ҳудудига Мудофаа вазирлигининг техникани таъмирлаш заводи ва Марказий автомобиль техникасини сақлаш базаси кўчирилган.

Янги кластер ҳудудида жойлашган корхоналар ўзаро интеграция қилиниб, уларнинг ягона таъмирлаш цехлари ташкил қилинган. Мазкур корхоналарда қурол-яроғ ва ҳарбий техника, радиолокация қурилмалари, оптик ва электрон-оптик асбоблар, ўқотар ва артиллерия қуроллари модернизация қилинмоқда ҳамда металларга юқори аниқликда ишлов берилмоқда.

Давлат раҳбари ушбу қувватлар фаолияти билан танишиб, соҳага илғор технологияларни кенг жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш зарурлигини қайд этди, корхоналар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Шунингдек, президентга Мудофаа саноати агентлигининг янги кластеридаги ишлаб чиқариш қувватлари томонидан таъмирланган ва модернизация қилинган ҳарбий техника ва қурол-яроғ намуналари намойиш этилди.

Ташриф чоғида Олий Бош Қўмондон янги турдаги ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича корхона фаолиятига старт берди. Маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш, муҳандис ва мутахассислар малакасини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати мажмуалари билан танишди — фото
Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати мажмуалари билан танишди — фото
Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати мажмуалари билан танишди — фото
Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати мажмуалари билан танишди — фото
Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати мажмуалари билан танишди — фото
Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати мажмуалари билан танишди — фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.