Дзюдо. Тажрибали спортчимиз ёшлар терма жамоаси мураббийига айланди

Дзюдо. Тажрибали спортчимиз ёшлар терма жамоаси мураббийига айланди

Диёрбек Ўрозбоев ёшлар терма жамоаси мураббийига айланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди: “Рио — 2016” ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳиби, “Жакарта — 2018” Ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати совриндори ва яна кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ҳамда совриндори Диёрбек Ўрозбоев эндиликда дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида мураббий бўлиб фаолият юритади.

Хоразмлик спортчимиз ўз билим ва кўникмалари ҳамда тажрибасини ёшларимиз билан ўртоқлашади.

Умид қиламизки унинг қўл остида дзюдочиларимиз жаҳон ареналарида ўтказиладиган мусобақаларда муносиб иштирок этиб, ёрқин ғалабалар қайд этишади!

Ўзбекистон дзюдо федерацияси оиласи Диёрбекнинг шарафли шу билан бирга масъулиятли касбида унга мувоффақият тилайди!

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.