Онлайн қимор учун пул солиб бераётган «пайнетчилар»га жазо кучайтирилиши мумкин

Онлайн қимор учун пул солиб бераётган "пайнетчилар"га жазо кучайтирилиши мумкин

Пайнет орқали ноқонуний онлайн-тотализаторларга тўловларни амалга ошириш имкониятини яратаётган шахсларга жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан онлайн қимор ўйинига қарши қатор таклифларни берди. Таклифлар қуйидагича:

— эндиликда кенг тарқалган қиморга қизиқтирувчи фирибгарликлардан хабардор қилишга йўналтирилган фаол тарғиботни амалга ошириш;

— мазкур ўйинлар рекламаси учун жавобгарликни қайта кўриб чиқиш ва белгиланадиган жарималарни ошириш;

— П2П-платформалари (Пайнет) орқали ноқонуний онлайн-тотализаторларга тўловларни амалга ошириш имкониятини яратаётган шахсларга жавобгарликни кучайтириш;

Мазкур ҳолатда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг ҳар қандай турларини тақиқлаш позициясида қолиш, спорт соҳасини ривожлантиришда букмейкерлик фаолиятига йўл қўйилмаслиги талабини қатъий белгилаш лозим бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.