Бугунги кунда Ўзбекистон дунёга очилмоқда, туризм салоҳияти кенгаймоқда ва республикамизнинг ҳар бир ҳудудининг ўзига хос табиати ва анъаналари мавжуд бўлиб, уларни жаҳон миқёсида машхурликка эришишида албатта ҳудудий брендларни ривожлантириш ва уни шу ҳудуд билан боғлиқлигини кўрсатишда интеллектуал мулк обектларнинг бир тури бўлган географик кўрсаткичларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг кўмаги билан жорий йилнинг 8 январь куни “ҒУЗОР ТАНДИР ГЎШТИ” географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қашқадарё вилоятида биринчи бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган ушбу географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома унинг эгаси, яъни Ғузор туман ҳокимлигига гувоҳномада кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Хулоса қилиб айтганда, географик кўрсаткичлар сонини ошиши ҳудудларга туристик оқимининг кўпайишига, “гастрономик туризм”ни ривожлантиришга ва умуман, ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.