Янги йил Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудлари қишлоқ аҳолиси учун хушхабар билан бошланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) уларни янги агросаноат ускуналари билан таъминлади, бу эса қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини сезиларли даражада оширади, шунингдек, уй хўжаликлари даромадларини оширади.
Кўмак Глобал экологик жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилаётган ва ФАО томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаси доирасида кўрсатилди.
“Иссиқхоналарни ва қишлоқ хўжалиги техникаларини топшириш орқали биз қишлоқ аҳолисининг даромадларини барқарор ошириш, уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ўзини озиқ-овқат билан таъминлаш учун қўшимча имкониятлар яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Эслатиб ўтиш жоизки, тўйиб овқатланмасликка қарши курашиш Барқарор ривожланишнинг 17 та мақсадидан бири бўлиб, ФАО мандатида марказий ўрин тутади. Етказиб берилган иссиқхона ва мотокултиваторлар лойиҳа ҳудудларидаги миллий боғлар ва қўриқхоналарнинг қўриқланадиган ҳудудларига юкламани камайтиради деган умиддамиз”, — деди ФАО лойиҳаси миллий координатори Азиз Нурбеков.
Айтиш жоизки, лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экотизим деградациясининг олдини олиш мақсадида буғдой ишлаб чиқариш ва самарали ер тузиш технологиялари ва экологик ёндашувлар каби ишлар бажарилмоқда. Шу билан бирга, биохилма-хилликни сақлаш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга хизмат қилувчи тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурс тежовчи қишлоқ хўжалигини амалиётларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.