2023 йилгача хусусий секторга бериладиган давлат функциялари 3 бараварга оширилиши мумкин

2023 йилгача хусусий секторга бериладиган давлат функциялари 3 бараварга оширилиши мумкин

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан 2023 йилгача давлат бошқарувида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш мақсадида хусусий секторга бериладиган давлат функциялари сони 3 бараварга оширилади. Жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш соҳаларида давлат назоратини хусусий секторга ўтказиш режа қилинган.

Декабрь ойи охирида президентнинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинганди.

Унда Адлия вазирлиги билдирган таклифлар орасидан давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш ҳам ўрин олган.

Бунинг учун хусусий секторга ўтказиладиган айрим давлат функциялари сонини 3 баробарга ошириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш режалаштирилмоқда.

Давлат бошқарувини номарказлаштириш ишларини жаддаллаштириш ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш кўзда тутилаяпти.

«Газета.uz»да реклама

Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали ишини ташкил этиш мақсад қилинган.

2022 йил декабрь ойигача хусусий секторга ўтказиладиган давлат функцияларига оид президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқиш ва қабул қилиш режа қилинган.

Унда айрим соҳалардаги давлат назорати, шу жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, таълим сифатини назорат қилиш, дори воситаларини сертификатлаштириш каби функцияларга хусусий сектор вакилларини жалб қилиш кутилмоқда.

Хусусий секторни жалб қилиш самарадорлиги юқори бўлган соҳаларни аниқлаб, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш назарда тутилади.

Бундан ташқари, давлат бошқарувини номарказлаштириш ҳисобига маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва ҳудудий давлат бошқаруви органларининг жойларда масалаларни ҳал қилишдаги ролини ошириш ҳам устувор мақсад сифатида қаралмоқда.

Бунда асосий эътибор 2022 йил якунига қадар республика давлат бошқаруви органларининг функция ва ваколатларини ҳудудий давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказишнинг тартибини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали ишини, шу жумладан рақамли технологияларни жорий қилган ҳолда ташкил этиш.

Лойиҳа юзасидан жамоатчилик муҳокамалари 14 январга қадар давом этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.