Айрим абитуриентлар университетга кириш имтиҳонларидан озод қилинади

Айрим абитуриентлар университетга кириш имтиҳонларидан озод қилинади

Умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳонида камида 65 балл олган абитуриентлар кириш имтиҳонларида тегишли фандан максимал балл олади.

Ҳукуматнинг «Умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, Энди тест натижалари халқаро методология — «Раш» модели бўйича ҳисоблаб чиқилади. Унга коʼра А+, А, Б+, Б, C+ ва C даражали сертификатлар берилади:

• 70 баллдан юқори балла учун А+ даражаси;
• 65-69,9 балл учун А даражаси;
• 60-64,9 балл учун Б+ даражаси;
• 55-59,9 балл учун Б даражаси;
• 50-54,9 балл учунC+ даражаси;
• 46-49,9 балл учун С даражаси.

Бунда А+ ва А даражасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентлар университет бакалавриатига ўқишга киришда тегишли фан бўйича тест синовлари бўйича максимал балл олади.

Шунингдек, Б+, Б, C+, C даражага эга бўлган абитуриентларга тест синовларида эгаллаган балларига нисбатан фоиз асосида максимал баллга нисбатан табақалаштирилган балл берилади.

Сертификат 3 йил муддатга берилади. Тест синовларида қатнашиш учун аризалар my.gov.uz орқали электрон шаклда қабул қилинади. Иштирок этиш тўлови ўзгаришсиз қолди — 1,5 БҲМ.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.