Тошкентда Тиббиёт академиясининг қадимий биноси реконструкция қилинади

Тошкентда Тиббиёт академиясининг қадимий биноси реконструкция қилинади

Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши томонидан Тошкент тиббиёт академияси биноларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаси маъқулланди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси биноси бузилиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилган эди. Ушбу хабардан кейин Маданий мерос агентлиги бинога ҳеч қандай зарар етказилмаслигини маълум қилган эди.

Жорий йилнинг 11 январь куни Агентлик ҳузуридаги Илмий эксперт кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «O‘zshaharsozlik LITI» давлат муассаси томонидан тақдим этилган «Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш» лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Лойиҳага кўра, тиббиёт академиясининг қадимий биносидан 26 метр, 13 метр ва 52 метр масофада «Аккредитация-симуляция»дан ташқари 2 та ётоқхона қуриш режалаштирилган. Шунингдек, биноларнинг ташқи кўриниши ҳамда конструктив ҳолатини сақлаб қолган ҳолда, аввал черков жойлашган бинонинг юқори қисмини тиклаш режалаштирилган.

Кенгаш лойиҳа хулосасини маъқуллаб, «O‘zshaharsozlik LITI» давлат муассасига юборди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.