Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси учун тест синовлари бошланди

Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси учун тест синовлари бошланди

Бугун, 22-январ куни Мудофаа вазирлиги қўшинларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирганлигини якуний баҳолаш ҳамда уларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари иштирокида тест синовлари бошланди.

Ўқишга киришда муддатли ҳарбий хизматчиларга имтиёз берадиган тавсиянома учун тузилган мазкур тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси – жанговар тайёргарлик, 20 таси – маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 таси – математика, 10 таси – физика, шунингдек, қолган 20 таси мантиқий саволлардан иборатдир. Тест синовларини бажариш ва жавобларини белгилаш учун аскарларга 3 соат вақт ажратилган.
Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси учун тест синовлари бошланди
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига ега бўлган фуқаролар республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим ё‘налишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга ега бўлади.
Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси учун тест синовлари бошланди
Шунингдек, улар республиканинг олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида ажратилган қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок етади. Тавсияномалар улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.
Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси учун тест синовлари бошланди
Тест синовлари барча ҳудудларда ўтказилмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахботот ва оммавий коммуникатсиялар департаменти.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.