“Tashkent city” ҳудудидаги бинонинг 15-қаватидан одам тушиб кетдими? Тарқалаётган хабарларга ФВВ ойдинлик киритди

“Tashkent city” ҳудудидаги бинонинг 15-қаватидан одам тушиб кетдими? Тарқалаётган хабарларга ФВВ ойдинлик киритди


Ижтимоий тармоқларда «Toshkent city» ҳудудидаги бинонинг 15 қаватидан бир инсон қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ФВВ матбуот хизмати хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, кеча 28 январь куни ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази шахсий таркиби томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлганда тўғри ҳаракт қилиш бўйича режавий махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Унда жабрланганларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинлар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилиб, ходимлар билим ва кўникмалари мустаҳкамланди. Махсус-тактик ўқув машқи давомида ҳеч ким жабрлангани йўқ, дейилади хабарда.

МАНБА: DARAKCHI.UZ

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.