Президент Тошкентда тирбандлик камайтирилмаётгани ва жамоат транспортидаги қониқарсиз вазиятни танқид қилди.
Шунингдек, транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбари Олим Саидов ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси Анвар Жўраевга ҳам танбеҳ берилди. Уларга охирги огоҳлантириш берилди.
Йиғилишда президент қурилиш меъёрларини янгилаш, ичимлик суви нархини пасайтириш, маҳаллий рейслар сонини кўпайтириш, Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш ва жамоат транспорти фаолиятини яхшилаш бўйича мутасаддиларнинг ишлари қониқарсиз эканини таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.