АЁҚШда 10 730 литр сифатсиз бензин сотилгани сабаб 12 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига зарар етказилганлиги аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод тумани бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “I.P.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ўтказилган текширув ҳужжатлари ўрганилганда ушбу АЁҚШда 10 730 литр АИ 92 маркали автобензиннинг октан сони бўйича сифат кўрсаткичи давлат стандарти параметрларига мос келмаслиги, шунингдек МЧЖ томонидан мижозларга сифатсиз ёқилғи сотилганлиги натижасида 12 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига 103,2 млн сўм моддий зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.