Респуликанинг икки вилоятидаги ўқувчилар учун бепул автобуслар йўлга қўйилади

Респуликанинг икки вилоятидаги ўқувчилар учун бепул автобуслар йўлга қўйилади

Мазкур қатнов олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида амалга оширилади.

Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳада Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилиши таъкидланди.

Фармон лойиҳасига кўра, мазкур тартиб 1 сентябрдан бошлаб амалга оширилиши қайд этилди.

Тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят ҳокимлиги белгиланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.