Автобус сирғаниб кетиши оқибатида автобуснинг орқа қисми қияликка тушиб кетган.
Қайд этилишича, King Long русумли автобус Учтепа туманида ҳаракат давомида сирғаниб кетиши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ҳамда йўл четидаги қияликка автобуснинг орқа қисми тушиб кетган.
«Ҳодиса вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган ва ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобусга ҳам шикат етмаган. Ҳозирда автобус махсус юк автомашинаси ёрдамида қияликдан чиқарилиб, йўналишга қайта тасарруф этилганлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.