Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод қилинди

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод қилинди

Блогер 2021 йилда товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш моддалари билан айбланиб, 6,5 йилга қамалган эди.

Олий суд Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида 6 йилга қамалган блогер Отабек Сатторийнинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.

Суднинг ажрими билан Отабек Сатторий 2024 йил февраль ойининг 5 кунига қадар ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми “в” бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, блогер 2021 йилнинг май ойида ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 3-қисми “а” банди (товламачилик), 139-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари (туҳмат) ҳамда 140-моддаси 3-қисми “а” банди (ҳақорат қилиш) билан айбланиб, 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.