Самарқандда 114,2 минг истеъмолчи, Жиззахда эса 16 мингта истеъмолчи электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Бунинг натижасида, Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида босқичма-босқич бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.