Аёлнинг қайнонаси келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилди.
Олий суд Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан суд иши Жиноят ишлари бўйича Паяриқ туман судида кўриб чиқилди.
“Бўйнини тутмайди, ўтира олмайди, овқат еёлмайди, юрмайди. Кечиришларингизни сўрайман”, - дейди аёл.
Боланинг қонуний вакили ҳисобланган бувиси келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, набирасини унга олиб беришларини сўраган.
“Видеони кўриб, ўша куни оқшом билан ухлаганим йўқ. Бир инсон ўз боласини ундай урмайди. Болани олишни хоҳлайман, у оналикка нолойиқ”, – дейди чақалоқнинг бувиси.
Кўрсатмалар, тўпланган далиллар, гувоҳларнинг фикрлари, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, суд ҳукми ўқилди. Судланувчига ЖКнинг 110-модда 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.