Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 13 январь куни Ўзбекистон мудофаасини бошқариш миллий марказини бориб кўрди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Мудофаа вазирлигида барпо этилган ушбу марказ қўшинлар бошқарувининг энг замонавий шаклларини мужассам этган, барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боришга ихтисослашган. Мажмуа юқори технологик имкониятлари билан мамлакат ҳаво сарҳадларини, ўқув муассасалари ва полигонлардаги машғулотлар жараёнини реал вақтда кузатиш, бўлинмаларнинг ҳаракатини транк алоқа орқали назорат қилишни таъминлайди.
Олий бош қўмондон ушбу марказда яратилган шароитлар ва техник имкониятлар билан танишди. Мутасаддиларга унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мудофаа тизимига тезлик билан интеграция қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.