Энди ер майдонини ноқонуний олиб қўйишга оид ишларни Бизнес-омбудсман кўриб чиқади

Энди ер майдонини ноқонуний олиб қўйишга оид ишларни Бизнес-омбудсман кўриб чиқади

Ҳозирга қадар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган 9 турдаги маъмурий иш, шу жумладан ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлар фаолиятини текшириш эндиликда Бизнес-омбудсман, унинг ўринбосарлари ва вакил девони бош инспекторлари томонидан кўриб чиқилади.

Президент 11 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги [ЎРҚ — 744-сон] қонунни имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқилади:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (МЖтКнинг 43-моддаси);
  • ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (200−2-модда);
  • ҳусусий мулк ҳуқуқини бузиш (241−1-модда);
  • тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (241−2-модда);
  • тадбиркорлар фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк операцияларини қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш (241−3-модда);
  • тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (241−4-модда);
  • имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш (241−6-модда);
  • тадбиркорлар ҳисобварақларида пуллари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф талаб қилиб олиш (241−8-модда);
  • тадбиркорлардан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш (241−10-модда).

Мазкур Қонун қабул қилингунгача ушбу ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган.

«Газета.uz»да реклама

Бизнес-омбудсман номидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима қўллашга унинг ўринбосарлари ва Вакил девони бош инспекторлари ҳақли.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.