Боболовга мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани сабаб жазо тайинланди.
Қайд этилишича, Боболов ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун мазкур қарор қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тўра Боболов прокуратура ходими ҳақорат қилгани тўғрисида аудио тарқалганди. Шунингдек, президент ҳам Боболовни бу иши учун танқид қилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.