Актриса Дурдона Қурбонова автомобилни бошқариб кетаётган вақтида пардоз қилишини айтиб, видео чиқарди. Шаҳар ИИББ томонидан актрисага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи ҳайдовчи Дурдона Қурбоновага нисбатан МЖтКнинг 128 прим 1-моддаси (БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.