Ўзбекистонда биринчи марта Red Bull Jump & Freeze қишки мусобақаси бўлиб ўтади

Ўзбекистонда биринчи марта Red Bull Jump & Freeze қишки мусобақаси бўлиб ўтади

3 март куни экстрим ишқибозлари Red Bull Jump & Freeze – эркин сузиш элементлари билан ўзига хос қишки мусобақада қатнашиш учун Тошкент вилоятидаги Amirsoy тоғ курортида йиғилишади.

Red Bull Jump & Freeze – қорли қияликдан тўғридан-тўғри музли сув билан тўлдирилган ҳовузга тушиш имкониятига эга бўлган сноубордчилар ва чанғичилар учун қизиқарли ва ғайриоддий мусобақа. Буни костюмда қилиш керак бўлади, чунки ҳакамлар нафақат ҳаракатларнинг зўрлигини, балки образнинг ижодкорлигини ҳам баҳолайди.

Ўзбекистонда биринчи марта Red Bull Jump & Freeze қишки мусобақаси бўлиб ўтади
Ғолиблар Red Bull Jump & Freeze тарихида абадий қолиб, қимматбаҳо совғалар ва томошабинларнинг завқига эга бўлади.

Барча қатнашчиларга сочиқ, иссиқ, қуруқ кийим ва алмаштириладиган пойабзал олиб келиш тавсия этилади.

Ўзбекистонда биринчи марта Red Bull Jump & Freeze қишки мусобақаси бўлиб ўтади
Жамоаларни 29 февралгача лойиҳа сайтида рўйхатдан ўтказиш мумкин. Барча иштирокчилардан ижодий костюмлар талаб қилинади, томошабинлар эса ўз хоҳишларига кўра кийиниши мумкин.

Ўзбекистонда биринчи марта Red Bull Jump & Freeze қишки мусобақаси бўлиб ўтади
Red Bull Jump & Freeze ўтказиладиган жой: Тошкент вилояти, Amirsoy Resort тоғ курорти.

* Энергетик ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш соғликка зиён етказиши мумкин. 18 ёшга тўлмаганларга энергетик ичимликларни ичиш тавсия қилинмайди.

Ҳамкорликдаги материал

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.