Дзюдо. Ўзбекистон Тошкент «Катта дубулға»да 6 та медални қўлга киритди

Дзюдо. Ўзбекистон Тошкент «Катта дубулға»да 6 та медални қўлга киритди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент «Катта дубулға» турниридаги иштирокини муваффақиятли якунланди.

Дунёнинг 68 мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мусобақада ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди.

Бу натижа билан дзюдочиларимиз Франция ва Япониядан кейин умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритдилар. Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
— 60 кг: Достон Рўзиев
— 100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Кумуш медаль:
— 52 кг: Гулҳаё Жўраева

Бронза медаль:
— 73 кг: Шаҳрам Аҳадов
— 73 кг: Обидхон Нўмонов
— 90 кг: Давлат Бобонов

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.