Uzbekistan Airways Фарғонадан Дубайга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways Фарғонадан Дубайга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқда

Мунтазам авиақатновлар ҳафтада икки марта амалга оширилади.

2022 йил 30 октябрдан Uzbekistan Airways Фарғонадан Дубайга мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қатновлар ҳафтада икки марта – сешанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Авиакомпания сайтидаги тарифларга кўра, Фарғона-Дубай йўналиши бўйича авиачипталар нархи 4 млн сўмдан, Фарғона-Дубай-Фарғона йўналишида 7 млн сўмдан бошланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.