“UzAuto Motors” ишлаб чиқариш суръатларини босқичма-босқич ошириб бормоқда. Дунё бўйлаб автомобиллар нархининг кўтарилиши суръати кун сайин ошмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашув ўтказди. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2022 йилдаги “Бухоро вилоятида қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 70-сон қарори қабул қилинди. Бухоро вилоятида кластер усулида қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантириш, маҳаллий минерал-хомашё ресурсларини қайта ишлашга инвестицияларни жалб қилиш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш мақсадида қуйидаги вазифалар қўйилди: цемент хомашёсини, оҳактош, гипс ва бошқа хомашёларни қазиб олишни ошириш; мармар ва гранит конларини ўзлаштириш, замонавий пардозбоп қоплама тошлар ишлаб чиқариш; графит конини тўлиқ ўрганиш, уни саноат усулида қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, графит электрод, тез зарядланувчи аккумуляторлар учун графит таёқчалар ва замонавий электротехника саноатининг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш; охрани қазиб олишни ташкил этиш, ундан тайёр махсулотлар, бўёқлар, минерал тўлдиргичлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш; қум-шағал аралашмаси конларини ўзлаштириш, саралаш ва майдалаш қувватларини барпо этиш ҳамда инерт материаллар (қум, шағал)дан тайёр темир- бетон маҳсулотлари, асфальт ва йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хабар беришича: Банк тизимидаги ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича амалга оширилган навбатдаги мониторинг натижаларига кўра, 2022 йил 1 февраль ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил қилди. Аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида Ўзбекистон-Латвия ишбилармонлар кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.Усмонов олиб борди.
2021 йил давомида тижорат банклари томонидан тақдим этилган чакана кредитлар миқдори 40 трлн 520,9 млрд.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 12 трлн.сўмга (ёки 42%га) кўп ажратилган. Шунингдек, банклар томонидан жисмоний шахсларга расмийлаштирилган микроқарзлар ҳажми 2021 йилда ипотека кредитлари ва автокредитларни ортда қолдириб, 9,95 трлн.сўмни ташкил этган ҳамда аввалги йилга нисбатан 4,1 трлн.сўмга ёки 71%га кўп ажратилган.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида «Майданак» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади. Ҳозирда Қарши шаҳридан 176 км узоқликда жойлашган XIV аср зиёратгоҳи ва масжиди бўлган “Лангар ота” ҳамда «Майданак» обсерваторияси ҳудудигача бўлган йўл, электр таъминоти, сув ва оқова сув инфратузилмаси ўрганилиб, тегишли лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
Ангрен иссиқлик электр станцияси Ангрен шаҳри ва унинг атрофидаги аҳоли истеъмолчиларини, шунингдек барча ижтимоий соҳа объектларини электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Мазкур станция электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда 4 та турбоагрегат, 5 та қозон агрегати ва 1 та янги энергоблокдан фойдаланилади.
Ички валюта бозори 2021 йилда чет эл валютасига бўлган талабнинг ортиши ҳамда қулай ташқи бозор конъюнктураси ва иқтисодий ўсишнинг юқори кўрсаткичлари фонида таклифнинг ҳам ўсиши билан характерланди. 2021 йил давомида ташқи савдо айланмасининг жадаллашиши кузатилди.
Юқори иқтисодий ўсиш динамикаси фонида жорий йил учун инфляциянинг прогноз кўрсаткичларига эришиш, нархлар ўсишини секинлаштирувчи ва жамғаришни қўллаб-қувватловчи пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Бунда, бир томондан инфляциянинг пасаювчи динамикаси ва прогнози фоиз ставкасини пасайтириш бўйича имкониятларни юзага келтираётган бўлса, бошқа томондан, ички ва ташқи иқтисодий шароитларда сақланиб қолаётган хатарлар ҳамда ноаниқликлар фоиз ставкани жорий даражасида қолдиришни тақозо этмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда қуйидагича акс этади: ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 107,4 % саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 108,7 % қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,8 % чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 112,0 % бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 119,2 % қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 104 % ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 116 % экспортнинг ўсиш суръати – 110 % импортнинг ўсиш суръати – 120,4 % фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 528 929 та
Президент томонидан 15.01.2022 йил “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди. Фармон Президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги “Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6199-сон Фармони ҳамда 2021 йил 6 апрелдаги “Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-5054-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-90 сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабрга қадар: Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилинади;Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахслар сингари фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси тадбиқ этилади;Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича ҳисобланган фоизлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод қилинади.
2022 йил 14 январь куни соат 11:15 да Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қурилган, қуввати 240 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади. Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,0 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Марказий банк бошқаруви томонидан тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятида жисмоний шахсларга истеъмол кредитлари ва микроқарзлар ажратиш билан боғлиқ муносабатларда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган масъулиятли кредитлашнинг умумий тамойиллари тасдиқланди. Унда молиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар учун: ▪️ кредит шартномасини имзолашдан олдин, имзолаш вақтида ва ундан кейин маълумотларни аниқ ва тўлиқ тарзда ошкор қилиш;▪️ мижозларга ахлоқий ва адолатли муносабатда бўлиш;▪️ хатоларни самарали тузатиш, шикоятларни кўриб чиқиш ва низоларни ҳал этиш бўйича мурожаат қилиш механизмларини таъминлаш билан боғлиқ асосий ёндашувлар мавжуд.
2022 йил 9 январь куни Амирсой тоғ-чанғи курорти ҳудудида GRAND OPENING 21/22 қиш мавсумининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Энг узун трассалардан бири “ALFA” мажмуаси 21/22 қиш мавсуми бошланишини муносабати билан ҳаваскорлардан тортиб то профессионалларгача бўлган барча райдерларни жамлади.
Бугун, 8 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали автобензин нархи арзонлашганига оид тасдиқланмаган хабар тарқатилди ва бу ҳолат интернет фойдаланувчилари, истеъмолчилари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан автобензин тақчиллиги олдини олиш, истеъмолчилар талаб ва таклифларига биноан нархларнинг арзонлаштирилиши босқичма-босқич амалга оширилиши йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ўзгаришлар энг аввало Жамият Матбуот хизмати ва ОАВ орқали расман оммага етказилади.
Ноутбук нархлари бир ойда ўртача 0,7 % га қимматлашган Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг декабрь ойида ноутбук нархлари 2021 йилнинг ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,7 % га қимматлашган. Ноутбук нархлари 2021 йил давомида ўртача 5,9 % га қимматлашгани кузатилган.
Январь-февраль ойларида истеъмолчиларга қўшимча равишда 256 038 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилади 2021 йилда истеъмолчиларга жами 5 млн 465 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди. “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2021 йил учун белгиланган кўмир етказиб беришнинг барча кўрсаткичлари ортиғи билан муддатидан олдин бажарилди.
Замонавий телекоммуникация инфратузилмасининг барпо этилиши рақамли иқтисодиёт ривожланиши учун энг муҳим омиллардан бири. Бу борада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўрнатилган тартибда харид қилинган пахта чигитини бир вилоятдан (шаҳардан) бошқа вилоятга (шаҳарга) олиб чиқишда муаммоларга дуч келаётганлиги юзасидан норозиликлар билдирган кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда, деб хабар беради Монополияга қарши курашиш қўмитаси. Мазкур мурожаатларга асосан вилоят ҳокимликлари томонидан ҳудудлардаги ички ишлар органлари ходимларига вилоят ҳудудларидан пахта чигитини чиқармаслик тўғрисида топшириқ берилганлиги ва шунга кўра чегара пост хизматларидан чиқарилмаётганлиги билдирилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2010 йилда – 8,2 трлн. сўм 2011 йилда – 9,5 трлн.
2022 йил 1 январдан эътиборан автомобил сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинди. Мазкур йиғим “2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун”да назарда тутилмаган, яъни, автомобиль харид қилганда тўланадиган йиғим тўлиқ бекор бўлган, демак.
Вазирлар Маҳкамаси қарори (774-сон, 27.12.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартишларга кўра, адвокатлик лицензиясини олишга оид аризалар адлия органлари томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилади (илгари 20 иш куни эди).
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази раҳбари Улуғбек Шокиров ва “SAMSUNG Electronics CO. LTD” корпорациясининг телекоммуникация бўлими бизнес менежери Kim Eun Woo ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
2022 йилда Тошкент метрополитени Россиядан 14 та янги поезд сотиб олади. Қайд этилишича, 2020 йилда Тошкент метрополитенининг ўртача кунлик йўловчи ташиш ҳажми 250-300 минг кишини ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 380-420 минг йўловчига етмоқда.
Ўтган йили 12 майда эълон қилинган Президентимизнинг “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармонида банк тизимини замонавий талаблар асосида ривож топтириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини оммбоплигини таъминлаш, умуман банк тизимини бугунги кун талаблари асосида иш юритишини таъминлаш масалалари тилга олинган. Бугун миллий матбуот марказида бўлиб ўтган тадбирда АТБ “Қишлоқ қурилиш “ банкида мазкур фармонга асосан стратегик дастур доирасида белгиланган вазифалар ижроси тилга олинди.
Жаннат ҳиди уфуриб турган, ҳар қаричи-да тиллога менгзанилган аждодлардан мерос юртимизнинг сўлим гўшаси – Навоий вилояти бугун ОАВ вакилларига мезбонлик қилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида ижтимоий-иқтисодий соҳада рўёбини топган ислоҳотлар табиийки халқ эътиборидан четда қолмаслиги зарур.
Аввал хабар берганимиздек, бугун 19 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилиб тонг сахар Каршига кириб келган журналист ва блогерларни хокимлик мутассадилари илиқлик билан кутиб олишди. Қилиниши керак бўлган ишларни барака файзи учунми пресс-турни Қарши туманидаги Абу Муин Насафий зиёратгоҳига ташриф буюришдан бошладик, Ислом оламида «Сайфул Ҳақ», яъни «Ҳақнинг қиличи» номи билан эътироф этиладиган бобокалонимиз ҳақида батафсил маълумот берилди. Ушбу зиёратгоҳ давлатимиз раҳбари ташббуси билан ободонлаштирилиб, бу ерга келувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилди, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Азамат Авазов.
Кеча 17 декабр куни хабар берганимиздек, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Ботир Зарипов 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида бухороликларга мурожаат ўқилди. Вилоят раҳбари такидлашича 2022-2026 йилларда ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, 200 минг гектар оборотдан чиққан ерлар фойдаланишга қайтариладиган бўлиб, келгуси беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган дастурлар тўғрисида атрофлича тўхтатилиб, қиймати 3 трлн.сўмлик 10 та мева-сабзавотчилик лойиҳалари амалга оширилиб, 2022-2026 йиллар давомида қўшимча 3,5 минг гектар майдонда сабзовот етиштириш, 1000 гектар интенсив боғ, 4000 гектар интенсив узумзорлар ташкилаштирилиши ва 500 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, дейилади мурожаатида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.