Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари (ТИФ ТН 01-24) савдосини таҳлил қилди. Икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари товар айланмаси ҳажми сўнгги 5 йил ичида қарийб 5 баробарга ўсди ва 2022-йилда 40,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) экспертлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашувда сўзлаган нутқининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказдилар. Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди.
Марказ билан ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар соддалашган тартибда белгиланади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки ярим йилликда Самарқандда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 308,6 минг тонна картошка (2022 йилнинг январ-июнига нисбатан 7,7 фоизга кўп) етиштирилган. Картошка етиштириш кўрсаткичларини хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлил қилинганида маҳсулот умумий ҳажмидан 86,4 фоизга деҳқон (шахсий ёрдамчи, томорқа) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келишини кўрсатмоқда, дейилади вилоят статистика бошқармаси маълумотида.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,8 %га ошган.
Бухоро шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар бермоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский РИА Новости агентлигига берган интервьюсида Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг уч карра газ иттифоқи бошқа давлатларни ҳам қамраб олиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳамда Покистон Республикаси Панжоб вилояти Бош вазири Саид Моҳсин Раза Нақви ва «Ejaz Group» компанияси раҳбари Гоҳар Ижаз бошчилигидаги делгация ўртасида учрашув бўлиб ўтди деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Унда бугунги кунда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг стратегик хусусиятлари ва аграр соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини жадал суръатларда ривожланиб бораётгани, келгусида қишлоқ хўжалиги соҳаси равнақ топишидаги ҳамкорликнинг мавжуд имконият ва ресурсларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади. Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 18 та хорижий давлатлардан қиймати 143 млн АҚШ долларига тенг бўлган 34 300 та юк автомобиллари импорт қилинган. Ўзбекистон 6 ойда юк автомобилларини энг кўп импорт қилган давлатлар: — Хитой — 33 450 та;— Корея — 313 та;— Польша — 261 та;— Россия — 180 та;— Германия — 34 та.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 391,3 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган.
2023-йил январь-июнь ойларида 53 834 та кичик бизнес корхонаси томонидан 5,4 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Уларнинг жами товар айланмаси 64,5 млрд сўмни ташкил этган, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 1,9 млрд сўм.
2023-йилнинг январ-июнь ойларида республика бўйича жами 5 443,4 минг тонна дон экинлари етиштирилди, ушбу кўрсаткич 2022-йилнинг мос даврига нисбатан 107,3 %ни ташкил этди. Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда, етиштирилган дон экинлари умумий ҳажмининг 79,9 % и фермер хўжаликларига, 8,5 % и – деҳқон ва томорқа хўжаликларига, 11,6 % и – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келган.
Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Венгрия, Озарбайжон ва Япония билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Маълумки, ушбу мамлакатлар катта иқтисодий ва инвестициявий имкониятларга эга.
Июль ойида истеъмол нархлари 0,2%га арзонлаган. Ўтган йилнинг юқори базаси ҳисобига йиллик инфляция 8,9%гача пасайган.
6 ой ичида 1 фоиз тўловни қайтариш амалиёти (кешбек) билан мобил иловаси орқали 2 миллионга яқин истеъмолчиларга 579.5 млрд сўм тўлаб берилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 477 722 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) бўлиб, шундан 67 516 таси хусусий корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича: Қашқадарё вилояти – 8 488 та Фарғона вилояти – 8 395 та Тошкент шаҳри – 8 347 та Самарқанд вилояти – 6 128 та Сурхондарё вилояти – 5 494 та Навоий вилояти – 5 036 та Хоразм вилояти – 4 982 та Тошкент вилояти – 4 327 та Наманган вилояти – 4 134 та Бухоро вилояти – 3 058 та Жиззах вилояти – 3 019 та Андижон вилояти – 2 429 та Қорақалпоғистон Р.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 69 628 тага етган. Бу жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 14,6 % улушини ташкил этди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 5,3 минг тонна макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 57,5 % га ошган.
Ўзбекистон Республикасида 2023-йилнинг январ-июн ойларида жами йирик корхоналар томонидан 332,6 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган бўлиб, мазкур ишлаб чиқариш 2022-йилнинг тегишли даврига нисбатан 7,9 % га ошган. Ўзбекистон Республикасида 2023-йилнинг июн ойида йирик корхоналар томонидан 67,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 24,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17,1 минг тонна чой импорт қилган. Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда минг тоннага ошган.
2023-йил январ-июн ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 70 814 та юридик шахс томонидан 19,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 9 трлн сўм 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади.
Жорий йилнинг 24-июл куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашди. Унда ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Жужанна Харгитай, Банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг айни пайтдаги раҳбари Алкис Дракинос ва унинг ўрнига сентябр ойидан ишга киришувчи раҳбар Анди Аранитаси иштирок этди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов маълум қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида тадбиркорларга 4 трлн.
Ҳиндистон мамлакатда дон маҳсулотлари нархининг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида оқ гуруч экспортини тақиқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази банкларнинг фаоллик индексини ҳисоблаб чиқди ва уларнинг молиявий имкониятлари ва барқарорлиги рейтингини тузди. Йил бошидан буён Ўзбекистон банк тизимида асосий кўрсаткичларнинг ўсиши қайд этилди.
Июнь ойида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичининг бироз пасайишига қарамай, у ижобий соҳада қолмоқда. Кўрсаткичнинг яхшиланиши қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳозирги ҳолатнинг ўсиши ва компанияларнинг яқин келажакдаги умидларининг ижобий характери билан таъминланди.
Ҳисоб палатаси томонидан Бюджет кодексининг26-моддасига асосан маҳаллий бюджетларнинг 2022 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди. Ташқи аудит ҳамда масофавий тарзда олиб борилган риск-таҳлилларда кузатилган шубҳали ҳолатлар жойига чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида ўрганилди.
Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги делегатсиянинг ҳамкорлар билан учрашувлари давом этди. Делегатсия аъзолари БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг (ЕCОСОC) юқори даражадаги сиёсий форуми доирасида ташкилот институтлари раҳбарлари билан учрашди.
Мулоқотда асосий вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва таълим муассасалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирок этди. Дастлаб давлат раҳбарлари ўртасидаги самимий ва ишончли муносабат туфайли мустаҳкамланиб бораётган ўзаро ҳамкорлик тез суръатда, изчил ривожланаётгани таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.