Тошкентда халқаро инвестиция форуми бошланади

16–18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида V Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF 2026) бўлиб ўтади. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи инвесторлар, халқаро бизнес вакиллари, молия институтлари ҳамда давлат идоралари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Бухоро янги халқаро аэропорти лойиҳаси бўйича халқаро тендернинг биринчи босқичи якунланди

Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида янги Бухоро халқаро аэропортини қуриш ва бошқариш лойиҳаси бўйича малакавий саралаш сўрови босқичи якунланди. Аризаларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, Идоралараро тендер комиссияси дастлабки малакавий саралашдан муваффақиятли ўтган ва тендернинг иккинчи босқичи — таклифлар сўровида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган иштирокчилар рўйхатини тасдиқлади.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Беларусда чорвачилик мажмуаларига сармоя киритишни кўриб чиқмоқда

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Беларусдаги бир қатор чорвачилик мажмуаларини ижарага олиш ёки сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу масала Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси делегациясининг Беларус ҳудудларига ташрифи давомида муҳокама қилинди.

«Ўзбекистон темир йўллари» локомотивлари «БОРТ» хавфсизлик тизими билан жиҳозланди

ТМХ таркибига кирувчи «Транстелесофт» компанияси Ўзбекистон темир йўлларининг Ўзбекистон сериясидаги икки юк-йўловчи электровозини «БОРТ» локомотив ҳаракати хавфсизлиги тизими билан жиҳозлади. Ушбу тизим локомотивлар, электр ва дизель поездлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси апрел ойида юқори ўсишни қайд этди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳолашларига кўра, 2026 йил апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 6,5 фоизга ўсди. Барча ҳудудларда ижобий динамика кузатилиб, банк операциялари, биржа савдолари ва янги товар белгилари фаоллиги иқтисодий фаоллашувнинг асосий драйверларига айланди.

Тjшкент, 19 май 2026 й. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобиль бозорининг навбатдаги шарҳини тақдим этди.

Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Беларус ҳукуматлараро комиссиясининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент вилоятидаги «Амирсой» тоғ курорти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 12-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко ҳамраислигида ўтказилди.

Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини юқори баҳоламоқда

Халқаро молия ва инвестиция доиралари вакиллари Ўзбекистон иқтисодиёти ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳоламоқда. «Templeton asset management» ва «Templeton global investment» компаниялари бош ижрочи директори Манраж Сеҳоннинг таъкидлашича, Ўзбекистон кучли иқтисодий база ва бой ресурсларга эга давлатлардан бири ҳисобланади.

ЕОТБ Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди ва 2031 йилгача 1,5 млрд долларгача сармоя киритишни режалаштирмоқда

Тошкент, 2026 йил 18 май. – Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Ўзбекистон Республикасида ўз ваколатхонасини расман очди.

Лондонда Ўзбекистон аэропортларининг инвестиция салоҳияти тақдим этилди

Лондон шаҳрида ўтказилган Uzbekistan Investor Day халқаро инвестиция форумида Uzbekistan Airports делегацияси иштирок этди. Форум дунёнинг етакчи молиявий институтлари ва инвестиция ҳамжамияти вакилларини бир майдонга жамлади.

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси IPO’си халқаро бозорда тарихий воқеа бўлди

Ўзбекистон иқтисодиёти тарихида илк бор миллий акциялар халқаро оммавий савдога чиқарилди. Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси “Franklin Templeton” компанияси билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент фонд биржаларида IPO жараёнини бошлади.

Centrum Air авиакомпанияси флоти яна бир янги самолёт билан кенгайди

2026 йил 14 май куни Тошкент шаҳрига Centrum Air авиакомпаниясининг флотини кенгайтирувчи янги ҳаво кемаси келиб қўшилди. Бу — авиакомпания флотидаги 16-ҳаво кемаси бўлиб, Airbus A320-214 (UK32077) самолёти ҳисобланади.

Asman Airlines Тошкент ва Иссиқкўл ўртасида янги авиақатновни йўлга қўяди

Asman Airlines авиакомпанияси Тошкент ва Иссиқкўл ўртасида янги мунтазам авиақатновни очишни режалаштирмоқда. Янги рейсларни йўлга қўйиш масаласи 15 май куни қирғиз авиакомпанияси ва Uzbekistan Airports вакиллари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

Реал сектор фаоллиги бизнес муҳитга ижобий таъсир кўрсатмоқда

Апрель ойида бизнеснинг жорий ҳолати бўйича индекс сезиларли ошди. Бу тадбиркорларнинг кутилмалари ва амалдаги ҳолат ўртасидаги фарқ камайганини кўрсатади.

Уй-жой қурилиши учун кимошди савдосида сотилган ер майдонлари камаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ва «Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish» AЖ томонидан “E-auksion” электрон савдо платформасида уй-жой қуриш учун ер участкалари савдолари таҳлил қилинди. 2026-йилнинг I чорагида уй-жой қурилиши учун кимошди савдосида сотилган жами ер майдонлари камайган.

Ўзбекистонда корхоналарни қўллаб-қувватлаш кучайтирилади ва бизнес учун тўсиқлар бартараф этилади

Президент Шавкат Мирзиёев корхоналар фаолияти барқарорлигини ошириш ва тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Муҳокама давомида қайд этилдики, бизнес фаол ривожланаётгани ва янги ишлаб чиқаришлар йўлга қўйилаётганига қарамай, айрим корхоналар тўлиқ қувватда ишламаяпти ёки тушум камайишига дуч келмоқда.

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли юк етказиб бериш муддатини 10 кунгача қисқартиради

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш минтақанинг транзит салоҳиятини сезиларли даражада ошириб, халқаро юк ташиш жараёнларини тезлаштиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки йиғилишидаги нутқи давомида маълум қилди.

Президент ACWA Power билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

3 май куни Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилиши доирасида Президент Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга компания раиси Муҳаммад Абунайян бошчилик қилди.

Президент Жанубий Корея билан инвестициявий шерикликни кенгайтиришни муҳокама қилди

3 май куни Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол бошчилик қилди.

Самарқанд вилоятида 11 та газ қуйиш шохобчаси нархларни келишилган ҳолда оширгани учун жаримага тортилди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 11 та автомобил газ қуйиш шохобчаси сиқилган газ нархини бир вақтнинг ўзида оширгани учун рақобатга қарши келишилган ҳаракатлар содир этганликда айбланиб, жаримага тортилди. Текширувга маҳаллий аҳолининг қўшни туманларга нисбатан нархларнинг асоссиз оширилгани ҳақидаги мурожаатлари сабаб бўлди.

Банкларда “сунъий интеллект маслаҳатчи” ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Биринчи чорак якуни билан ялпи ички маҳсулотимиз 8,7 фоизга, саноат 8 фоизга, хизматлар 16,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,1 фоизга ўсди.

Ўзбекистонда уй-жой бозори март ойида фаоллашди

Янги ҳисоб-китоб тартиблари жорий этилиши арафасида уй-жой олди-сотдиси сезиларли кўпайди. Республика бўйлаб деярли барча ҳудудларда бозор фаоллиги ошди.

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади.

Урбанизация ва ҳаво ҳарорати: тунги иқтисодиёт янги драйверга айлана оладими?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан OpenStreetMap va SDGSAT-1 сунъий йўлдоши маълумотлари асосида фазовий-эконометрик таҳлил усуллари ёрдамида Тошкент шаҳридаги тадбиркорлик объектларининг тунги фаоллиги ўрганилди. Тадқиқот доирасида умумий овқатланиш, савдо ва кўнгилочар йўналишдаги 5,6 мингдан ортиқ объектлар ўрганилиб, иш вақти аниқ кўрсатилган 1,6 мингта объект асосида тунги фаоллик динамикаси таҳлил қилинди.

Ўзбекистонда ер ресурсларидан фойдаланиш бўйича янги ёндашувлар таклиф этилди

21 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган таклифлар билан танишди. Сўнгги 5 йилда мамлакатда ер муносабатлари соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Эскроу тизими нима ва у қандай ишлайди?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда уй-жой қурилиши ҳажми сезиларли даражада ошди. Бу эса қурилиш бозори иштирокчилари — девелоперлар ва харидорлар ўртасидаги муносабатларни янада шаффоф ва ишончли тартибга солиш заруратини кун тартибига чиқармоқда.

Қурилиш чиқиндилари тўпланиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўрганиш ишлари бошланди

Табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, атроф-муҳитни ифлослантирмаслик, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликни таъминлашда муҳим ҳисобланади. Хусусан, экологияни ифлослантирмаслик учун чиқиндиларни тўғри бошқариш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик лозим.

Ўзбекистон ва Афғонистон 520 млн долларлик келишувлар имзолади

Кобул шаҳрида ўтказилган бизнес-конференция якунларига кўра, Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари умумий қиймати 520 миллион долларга тенг бўлган 38 та савдо келишувини имзолади. Тадбир икки мамлакат хусусий секторлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга бағишланди ва иқтисодий мулоқотни фаоллаштиришнинг мантиқий давоми бўлди.

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида асосий эътибор ўсиш ва ислоҳотларга қаратилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш соҳасини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳудудларидан 500 дан ортиқ мутахассис — девелоперлар, қурувчилар, лойиҳачилар, архитекторлар ва урбанистлар иштирок этди.

Ўзбекистонда бонд омборлари фаолиятини ривожлантириш режалаштирилмоқда

Президенти электрон тижоратни ривожлантириш ва бонд омборлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бонд омборлари — бу импорт қилинган товарларни божхона назорати остида вақтинча сақлаш учун мўлжалланган махсус омборлардир.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.