Рамазон ойи яқинлашаётгани муносабати билан Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва савдо мажмуаларига ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш берди. Қайд этилишича, давлат раҳбари Рамазон — саховат ва эзгулик рамзи бўлган даврда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик алоҳида муҳим эканини таъкидлаган.
Тошкент шаҳрида маркетинг соҳасидаги йирик халқаро тадбирлардан бири — “IV Tashkent Marketing Forum 2026” бошланди. Форум Рақобат қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Самарқанд вилоятида микромолия ташкилотлари фаолиятини текширган Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармаси “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилган ҳолатни аниқлади. Тойлоқ туманидаги “HAMROH MIKROMOLIYA TASHKILOTI” МЧЖ биносининг олди ва том қисмларига ташқи реклама конструкцияларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўрнатгани сабабли қўмита томонидан қонуний бартараф этиш кўрсатмаси берилди.
2025 йилда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси электрон тижорат соҳасида фаолият юритаётган компаниялар билан боғлиқ фуқаролардан келиб тушган қарийб 3 100 та мурожаатни кўриб чиқди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
11 февраль куни соат 09:00 дан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан автогаз тўлдириш шохобчалари босқичма-босқич одатий иш режимига қайтарилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
2026 йил 4 февралда “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–17-сон) қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда унинг бошқарув кенгаши ташкил этилди.
Америка Қўшма Штатларининг махсус вакили, элчи Сержио Гор иштирокида Америка – Ўзбекистон Ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу муҳим тадбир икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Тошкент шаҳарлараро иқтисодий суди 2026 йил 2 февраль куни “Maroqand” акциядорлик жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топди ва уни тугатиш (ликвидация) тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди. “Maroqand” АЖ UPay тўлов тизимининг эгаси ҳисобланади.
Йил давомида бизнес муҳит ижобий кўрсаткичлар оралиғида сақланиб қолди ва ўртача йиллик қиймати 57 баллни ташкил этди, бу эса Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ижобий эканини англатади. Тошкент, 2026 йил 30 январь.
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлослантириш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган махсус рейд тадбирлари навбатдаги тунги рейд Олмазор тумани ҳудудида ўтказилди. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг хабарига қўра, рейд жараёнида «Tabiiy charm» хусусий саноат корхонаси томонидан атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар чиқарилаётгани ва экологик талабларга риоя этилмаётгани аниқланди.
Йил якунларига кўра, кўчмас мулк бозори фаолликнинг ошиши ҳамда ҳудудлар ва сегментлар кесимида динамиканинг хилма-хиллигини кўрсатмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилидауй-жой ва ижара бозоридаги, шу жумладан пойтахт бозоридаги асосий ўзгаришлар тақдим этилган.
Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 15 январда қабул қилинган 1/1-сонли қарорига мувофиқ, «Yangi Bank» АЖ берилган лицензия чақириб олинди. Қарор банк фаолиятида аниқланган қатор камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар етарли даражада самара бермагани билан изоҳланди.
2026-yil 14-yanvar kuni Toshkent shahrida O‘zbekiston — Iroq investitsiya va biznes forumi bo‘lib o‘tdi. Forum O‘zbekiston va Iroqdan 160 nafardan ortiq tadbirkorlar hamda ishbilarmon doiralar vakillarini birlashtirdi.
Аграр соҳада субсидиялаш тизими янгиланмоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрда қабул қилинган “Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2026-йил 1 январдан бошлаб озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган барча субсидиялар янги тартибда ажратилади. Фармонга биноан, эндиликда субсидияларни ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилаётган Аграр соҳада тўловлар агентлиги ваколатига ўтказилади.
Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолиятининг келгусидаги вазифалари ва режаларига бағишланган тақдимот билан танишганлиги тўғрисида Президент Администрацияси хабар берди. Маълум қилиндики, энергетик хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мамлакат тараққиётининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
Рақобат қўмитасининг хабарига қўра 2025 йилнинг ноябрь–декабрь ойларида бозор иштирокчиларига метан газига киритилган вақтинчалик чекловлар шароитида суюлтирилган газ нархларини асоссиз оширмаслик бўйича профилактик огоҳлантиришлар юборган эди. Шунга қарамасдан, айрим хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида адолатли рақобат принципларига зид бўлган ҳолда нархларни сунъий оширишга олиб келувчи манипуляция ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аломатлари қайд этилмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий иқтисодиётни технологик жиҳатдан ривожлантириш, саноатнинг устувор соҳаларига хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда инновацион ўсишни таъминлаш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини технологик жиҳатдан ривожлантириш орқалигина саноатда юқори қўшилган қиймат улушини ошириш мумкин.
Ўзбекистонда божхона маъмурчилигини оптималлаштириш доирасида бир қатор чегара ва божхона постлари фаолияти якунланиши белгиланмоқда. Хусусан, «Боботоғ», «Учқўрғон», «Поп», «Ровот», «Риштон» ҳамда «Бекобод авто» божхона постлари тугатилади.
Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган сайёҳлар учун қулай инфратузилма яратиш “тўсиқсиз туризм”ни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Ушбу ёндашув туризм соҳасида имкониятларни кенгайтириш билан бирга, ижтимоий адолат ва тенгликни таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда дейилади Туризм қўмитасининг маълумотида.
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар электрон тўловларни қабул қилишда махсус QR-кодлардан фойдаланиши шарт бўлади. Янгиликка кўра, мижозларга тўловни ягона график код, яни QR-код орқали амалга ошириш имконияти яратилиши лозим.
Ҳудудларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда тизим таркибидаги корхоналарнинг комплайенс назорат тузилмалари томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлашган ва маълум қилинишича, 2025-йилнинг 1–15 декабрь кунлари оралиғида ўтказилган рейдлар давомида электр энергияни 16,1 миллион кВт-соатига қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланган. Ноқонуний сарфланган электр энергиясининг умумий қиймати 28,7 миллиард сўмни ташкил этган.
«Nestle Food» МЧЖ ХК Ўзбекистон Республикаси ҳудудида болалар озиқ-овқати маҳсулотларининг айрим партияларини ихтиёрий равишда қайтариб олиш чораларини бошлаганини расман хабар берди. Қайтариб олиш тез ерувчан сутли ва қатиқли қуруқ аралашмалар, шунингдек аминокислоталар асосидаги махсус диетик даволаш учун мўлжалланган қуруқ аралашмаларнинг чекланган миқдорини қамраб олади.
Ўзбекистонда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларини боғловчи янги юқори тезликдаги темир йўл магистралини қуриш ва ишга тушириш 2030 йилга қадар режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Корея Экспорт-импорт банкининг (KEXIM) Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сангжин Канг Oʻzbekiston 24 телеканалидаги тўғридан-тўғри эфирда маълум қилди.
2025-йил декабрь ойининг сўнгги кунларида Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган “М-25” кони ҳудудида таркибида нефть сақловчи суюқликнинг ер юзасига чиқиш ҳолати қайд этилди. Энергетика вазирлигининг хабарига қўра ҳодиса юзасидан зудлик билан чора-тадбирлар кўрилган.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Венесуэлада Николас Мадуро ҳокимиятдан ағдарилиб, қўлга олинган операциядан сўнг Вашингтон мамлакатни кундалик бошқариш ниятида эмаслигини маълум қилди. Унга кўра, АҚШ Венесуэлага нисбатан таъсирни асосан нефть соҳасидаги мавжуд чекловлар — “нефть карантини” орқали амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги №259-сон фармони билан давлат харидлари тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар бошланмоқда. Ушбу ислоҳотлар бюджет маблағларидан фойдаланишда очиқликни кескин ошириш, адолатли рақобатни таъминлаш ва самарадорликни кучайтиришга йўналтирилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йил ноябрь ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобил бозорининг ҳолатига доир янгиланган таҳлилни эълон қилди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, ноябрь ойида автотранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича жами савдолар ҳажми 101,1 минг донани ташкил этди.
Бизнес-муҳитининг ўсиши ўрта муддатли истиқболлар бўйича айрим кутилмалар пасайишига қарамасдан, жорий бизнес юритиш шароитларининг мустаҳкамланаётганини акс эттиради. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2025 йил ноябрь ойи якунлари бўйича бизнес-муҳити таҳлили натижаларини тақдим этди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши маслаҳатчилари канцелярияси таҳлилий ишлар ва тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида (Марказ) Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши маслаҳатчилари канцелярияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Пойтахтда аҳоли ва иқтисодиёт объектларини қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан барқарор ва узлуксиз таъминлаш мақсадида замонавий технологиялар босқичма-босқич жорий этилмоқда. Ана шундай самарали ечимлардан бири бу бир вақтнинг ўзида электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган когенерация қурилмаларидир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.