Бектемирдан Чорвоққа борадиган йўл пуллик бўлиши режалаштирилмоқда

Турк компанияси йўлнинг 69 км узунликдаги ушбу қисмини реконструкция қилади. Туркия компанияси билан 4Р12 “Бектемир ш.

Самарқандда уй олиш учун 13 ёшли қизини пуллаган она қамалди — видео

41 ёшли аёл ўзининг 13 ёшли қизини 25 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди. Асли қашқадарёлик бўлган 41 ёшли аёл тирикчилик учун Самарқандга келиб, ўзининг 13 ёшли қизини пуллашга уринди.

Ўзбекистонда энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалланинг инфратузилмаси яхшиланади

"Камбағалликдан фаровонлик сари" янги дастури доирасида 1000 та энг қийин ва яшаш учун ноқулай маҳаллалар рўйхати тузилади. "Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.  Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди: — “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси; — 2024–2025 йилларда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари.

Фарғонада вояга етмаган вайнернинг отаси жазоланди

Улар бир-бирларига севги изҳор қилишган ва вояга етмаган бола автомашина бошқариб видеотасвирга олган. Фарғонада вояга етмаган бола автомобиль бошқариб юрганлиги, у бошқа бир вояга етмаган қиз билан бир-бирларига севги изҳор қилаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Олмалиқда ўқувчилар мактабда филтрланмаган сувдан заҳарланди

10 дан ортиқ мактаб ўқувчилари сув ичиб, ўткир ичак касаллигида гумонланиб, шифохонага мурожаат қилишган. Болалар омбудсмани хабарига кўра, Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактаб ўқувчилари мактаб ҳудудидаги филтрланмаган сув истеъмол қилиши натижасида соғлиғидан шикоят қилиб, юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган.

МАГАТЭ Ўзбекистон учун онкология соҳасида мутахассислар тайёрлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Австрияда МАГАТЭ билан тегишли келишувни имзолади. Тошкент шаҳрида янгидан барпо этилган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Вена шаҳрида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) билан келишув имзоланди.

Фуқароларга ташхис қўйиш ва даволаш хизматларини кўрсатиб ноқонуний фаолият олиб борган табиблар жазоланади

Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонун кўриб чиқилди.

Тошкентда Telegram'да крипто-активлар айланмаси билан шуғулланган эркак қамалди

35 ёшли эркак Telegram “Кошелёк” бўлимида телефондан фойдаланиб ноқонуний равишда крипто-активлар айланмасини амалга оширганлиги аниқланган. 2024 йил сентябрь ойининг 20 куни Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида крипто-активлар айланмаси билан шуғулланган 35 ёшли эркакка жазо тайинланди.

Тошкент вилоятида 6-синф қизга порнографик видеоларни қўйиб берган ҳайдовчи қамалди

Қизчанинг онаси ҳайдовчига қизини манзилига олиб бориб қўйишини айтиб, унга топширган. Аммо, ҳайдовчи эркак қизга порнографик мазмунан эга бўлган видеоларни намойиш этган.

Ўзбекистонда скутер, велосипед ва мопедларда ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади

Эллик еттинчи ялпи мажлисда сенаторлар "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунни маъқуллади. Қонун билан скутерлар, мопедлар, велосипедлар, аравалар, якка тартибдаги транспорт воситаларини бошқаришда ҳуқуқбузарликлар содир этганлик, шунингдек, ушбу транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан одамлар ташилганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Дам олиш кунларида ёмғир ёғиши ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Қорақалпоғистонда она ўғлини мактабда дарсда ўтирган вақтида куч ишлатиб олиб кетди — видео

Видео ижтимоий тармоқда муҳокамага сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган.

Президент Тошкент шаҳрида чанг бўронларига қарши курашиш ва табиатни асраш дастурлари билан танишди

Тақдимот давомида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш таклифи билдирилди. Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларидаги таклифлар тақдимоти билан танишди.

ОТБ Ўзбекистондаги микрофирмаларни қўллаб-қувватлаш бўйича 300 миллион долларлик дастурни тасдиқлади

Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳозирда банк хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланган микрофирмаларнинг молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг банк хизматлари билан қамраб олинмаган ёки етарли даражада қамраб олинмаган микрокорхоналарнинг молия олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чораларини қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион АҚШ доллари миқдорида секторни ривожлантириш дастурини маъқуллади.

Тошкентдаги шифохона гўштдан заҳарланган беморлар билан тўлгани айтилди — видео

Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди. Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётган беморлар сони ортгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бойсундаги конда водород сулфид сульфид гази сизиб чиқиши оқибатида вафот этганлар 4 кишига етди

Ҳодиса оқибатида 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Энергетика ва ФВВ вазирлари ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Фарғонада қидирувдаги Lacetti бошқа хонадондан пачоқланган ҳолда топилди

Таъкидланишича, қарздор фуқаронинг кредит қарздорлигини гаров мулкига қаратиш белгиланган бўлган. МИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Фарғона вилоятида қидирувдаги Lacetti автоҳалокат оқибатида пачоқланган ҳолда бошқа ҳудуддан топилган.

Спиртли ичимликларни сотишнинг минимал нархлари белгиланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди. “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида” президент фармонига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қабул қилди.

Рақобат қўмитаси томонидан Урганч давлат университетига нисбатан иш қўзғатилди

Бошланғич нархи қарийб 30 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилишига йўл қўйган Урганч давлат университетига нисбатан чора кўрилди. Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вилоят прокуратурасининг топшириғига асосан Урганч давлат университетида ўрганиш ишларини ўтказди.

Тошкентда “Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси” ташкил этилади

Бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Битирувчиларга диплом билан Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат берилади.

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари эшак гўштини истеъмолга яроқли ҳайвонлар рўйхатига киритилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эшакни истеъмолга яроқли гўштлар рўйхатига киритилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бугун, 17 сентябрь куни Қонунчилик палатасининг мажлисида "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Тошкентда 32 ёшли эркак 16 ёшли болани калтаклади — видео

Бунга қизи ва унинг синфдоши бўлган жабрланувчининг укаси ўртасидаги жанжал сабаб бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро бошқа шахсга қўл кўтарганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

"Германияда ишлаётган ўзбек ҳамшираларининг ойлиги энг камида 2200 еврони ташкил қилади" — Бандлик вазири

Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, Германия билан темир йўл ва автобус ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича келишувларга эришилиб, жорий йилда 800дан ортиқ ҳамшира юборилади. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шолс билан учрашгани ва учрашув давомида Германиянинг етакчи компания ва банклари билан қўшма сармоя лойиҳалари, савдо шартномаларини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувларга эришилгани ҳақида хабар берган эдик.  Бандлик вазири Беҳзод Мусаев икки давлат ўртасида темир йўл ва автобус ҳайдовчиларини, ҳамшираларни тайёрлаш бўйича амалий келишувларга эришилганлигини таъкидлади.

Хоразмда салкам 3 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари сотмоқчи бўлган шахс аниқланди — видео

ДХХ уйида сотиш мақсадида 64 452 дона дори воситаларини сақлаб юрган шахсни қўлга олди. Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи 1983 йилда туғилган фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 64 452 дона дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.  Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2 млрд 908 млн 608 минг сўмни ташкил қилади.

Inbazar дўкони ходимлари иши бўйича икки киши қамалди

Бугун тарқалган видеодаги ҳолат судда кўриб чиқилди. Аввалроқ, Inbazar савдо тармоғи дўконида ходим бошқа ходим томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалганди.

Дарё ўзанларидан қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди

Норуда материалларни қазиб олиш билан шуғулланувчи корхоналарга атроф-муҳитга таъсирни камайтириш мақсадида ихтисослаштирилган саноат зоналарига ўтиш топширилди. Экология вазирлиги Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарё ҳавзалари ҳудудларида қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий эълон қилди.

Inbazar асосчиси Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда — Тошкент шаҳар ИИББ

Савдо маркази раҳбари ўз ишчиларига зўравонлик қилгани акс этган видеолардан сўнг шаҳар ИИББ мазкур ҳолатлар юзасидан текширув бошлади. Inbazar асосчиси Омадбек Холматов тўғрисида ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалганидан сўнг шаҳар ИИББ видеодаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув бошлади.

Қашқадарёда келинлари кўз ўнгида аёлини бензин билан ёқиб юборган эр қамалди

58 ёшли эркак аёлини хиёнатда айблаб, келинлари ва вояга етмаган ўғлининг ёнида аёлига бензин сепиб, ёқиб юборди. 2024 йил 11 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судида ўз аёлини ўлдирмоқчи бўлган 58 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди.

Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади. Ҳукумат қарори билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Германия Канцлерининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди — рўйхат

Ҳужжатлар орасида миграция, сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш, транспорт ва яна қатор ҳужжатлар бор. Самарқанд шаҳрида ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.